Get Mystery Box with random crypto!

Диққат!!! Бугун 13 июн соат 16:00 да Ўзбекистон Савдо-сано | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Диққат!!!

Бугун 13 июн соат 16:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси раҳбарлигида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компаниялар билан давра суҳбати ташкил этилади (онлайн, zoom платформаси орқали).

Мазкур давра сухбатида ССП ташаббуси билан тадбиркорларнинг махсулотларини реклама қилиш ва сотиш, шу жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари ва потенциал ҳаридорлар иштирокида республика ҳудудларида ярмаркалар ташкил этиш масаласи кўрилади.

Шу муносабат билан, соҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлар билан ҳудудий бошқарма масъули биргаликда мазкур давра суҳбатида иштирок этиши сўралади.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати