Президент ҳузурида
стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бошланди.
“Тараққиёт стратегиямизда
экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз.
Бунга ҳамма заминни яратиб бердик.
Ўтган йили
GSP+ тизими доирасида
6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.
Лекин, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари
79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони
102 тага (
жами 579 та) кўпайди”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб,
тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилди. Булар, жумладан:
- стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган
давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;
- стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар
ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;
- ҳудудларда
150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.