Get Mystery Box with random crypto!

Мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредит | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредит ажратилади;

мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз ставкада 12 ойлик “револьвер” кредит берилади.

Мазкур тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага 2 трлн сўм бюджет ссудаси ажратилади.

@jizchamber