Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Биласизми

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан хотин-қизларга тадбиркорлик учун 3 йилгача, шундан 6 ойгача имтиёзли давр билан БҲМнинг 150 бараваригача кредит ажратилади.

Кредитлар туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, қуйидаги курсларни:

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби дастурлари асосидаги ўқув курсларини;

“Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурларини тугатган хотин-қизларга ажратилади.

Каналга уланиш
@jizchamber