Get Mystery Box with random crypto!

Мирзачўл туманидаги IT-CENTER марказида 'Ҳоким ёрдамчилари' уч | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Мирзачўл туманидаги IT-CENTER марказида "Ҳоким ёрдамчилари" учун семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар давом этмоқда.

Бугун иштирокчиларга Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошлиғи Акрам Рахмонқулов, Савдо-саноат палатаси Жиззах шаҳар рахбари Дилдора Рўзиевалар "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш" мавзусида семинар-тренинг ва амалий машғулотларни олиб бордилар.

Эътиборли жиҳати, тренерлар томонидан ўз вазифаларидан келиб чиқиб:

Аҳолини бандлик кўникмаларини ошириш;

Тадбиркорликни бошловчиларга маслаҳатлар кўрсатиш;

Маҳаллаларда ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга бизнес ғояларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;

Ёшларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш орқали бандлигини таъминлаш бўйича бугунги устивор масалалар хусусида ҳаётий мисоллар орқали ёндашиб, батафсил сўз юритилди.

Семинар якунида иштирокчилардан психологик тестлар олинди, мавзуга доир қўлланмалар, буклет ва брашюралар тарқатилди.

@jizchamber