Get Mystery Box with random crypto!

#qonunchilikdagi_yangiliklar Ўзбекистон Республикаси Вазирлар | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 728-сон қарор қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Низомда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш шартлари;

келиб чиқиши бошқа мамлакатлардан бўлган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қуллаш тартиби;

тариф квотасини ўрнатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ва тариф квотаси хажмини тақсимлаш механизми назарда тутилган.

ССП Жиззах вилояти ахборот хизмати

@jizchamber