2023-01-10 09:12:18
Педагогикага қилинган хиёнат - мамлакат келажагига хиёнатдир.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фраксиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бунда асосий эътибор педагогларни хизмат вазифасидан бошқа ишларга жалб қилишнинг олдини олиш, жамиятда ўқитувчилар нуфузини ошириш масалалари бўйича бир қатор таклиф ва лойиҳалар мухокама этилди.
Таклиф етилаётган қонун лойиҳаси билан ўқитувчиларнинг иш самарадорлигини ошириш ва лавозим мажбуриятига кирмайдиган вазифаларга жалб этиш жараёнларига барҳам бериш орқали педагогларнинг жамиятда нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
—
@MyKiwi_UZ бепул рекламала
Vodiy_News тезкор янгиликлар
10 views06:12