Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 15

2022-05-30 10:09:40
#ССП_янгиликлари
#Пахтакор_тумани

Пахтакорда тадбиркорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 28 май куни Пахтакор тумани ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилоят Прокурори Эргашходжаев Ислом Жасурович, туман ҳокими Ашуров Асилбек Рахмонович, Савдо -саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси раҳбари Рахмонқулов Акрам Худоёрович иштирокида "Тадбиркорлар учрашуви" бўлиб ўтди.

Учрашувда Пахтакорлик тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар томонидан кредит, ер ва бошқа масалалар бўйича умумий 9 та мурожаатлар келиб тушди ва жойида хал этилди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
32 views07:09
Відкрити / Коментувати
2022-05-30 09:25:47
Айни дақиқаларда Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги В2В форматидаги учрашувнинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Очилиш маросимида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулотдп ва муҳтор элчичиси Рахмонзода Абдужаббор Азиз ва Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов иштирок этишмоқда.
41 views06:25
Відкрити / Коментувати
2022-05-30 09:18:49 #Элон

Савдо-саноат палатаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат муҳитини яратиш ва инсофли солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини (ID-57952) тадбиркорлик субъектлари билан муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ушбу мақсадда 30 май куни 16:00 да мазкур Қарор лойиҳаси Экспертлар кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади.

Йиғилишда қуйидаги ҳавола орқали онлайн тарзда иштирок этишингиз мумкин: https://us02web.zoom.us/j/86055375256?pwd=VFNEM1pnVUUyQ2F0OUtaUU9LNHRqQT09
34 views06:18
Відкрити / Коментувати
2022-05-30 07:58:16
"Uzbekistan Airways" Аж нинг Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташиш харажатлари тўғрисидаги маълумот (ҳаво транспортида ташилганда)

Юқоридаги жадвалда кўрсатилган таърифлардан ташқари яна қуйидаги тўловлар ундирилади:

Ёқилғи учун - 0,15 Евро/кг
Авиация хавфсизлиги учун - 50 сўм/кг
Авиа юкхатини расмийлаштириш - 6,00 еВРО (1 дона)
Европа Иттифоқи божхона ҳукуматини хабардор этиш - 7,00 Евро
Юкни қайта ишлаш - 500 сўм/кг (юк жўнатувчи томонидан юборилаётган аэропортда тўланади)

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
146 views04:58
Відкрити / Коментувати
2022-05-30 07:11:13
Бугун 30 май, душанба.

1631 — Францияда илк "La Gazette" нашри чоп этилади ва бутун дунёга "газета" сўзини танитади;

1959 — Англиянинг Уайт шаҳрида сув юзида сузувчи "Шарли кемалар" синовдан ўтказилган;

2005 — Перу давлатида "Картошка" миллий байрами нишонланади;

Ушбу санада туғилганлар: Тошкент кулолчилик мактаби асосчиларидан Аҳад Аминов (1920), магнит гидродинамикаси асосчиси Ҳаннес Алфвен (1908), Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов (1949).

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
17 views04:11
Відкрити / Коментувати
2022-05-28 07:35:11
Бугун 28 май, шанба.

Белоруссия, Қирғизистон,
Россия, Қозоғистон — давлатларида чегара қўшинлари куни;

1754 — Францияда майонез кашф этилган;

1927 — маркалик конвертлар сотувга чиқарилган;

1957 — Америкада машҳур "Грэмми" мусиқий мукофотига асос солинди.

Ушбу санада туғилганлар: гильотина асосчиси Жозеф Гильотен (1738),"Жеймс Бонд" романи муаллифи Ян Ланкастер (1908), шоир Миртемир (1910)

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
29 views04:35
Відкрити / Коментувати
2022-05-27 16:43:58 Савдо-саноат палатасининг янги анъаналари доирасида тадбиркорлар билан норасмий учрашувлар ва бизнес-нонушталар ташкил этиб келмоқда.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28-май куни Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар билан навбатдаги учрашувини ўтказади. Унда “Креатив саноат - иқтисодий ривожланишнинг драйвери” мавзуси муҳокама этилади.

Бизнес-нонушта

ҳаволаси орқали YouTube каналида жонли эфирга узатилади.

Каналимизни кузатиб боринг!
15 views13:43
Відкрити / Коментувати
2022-05-27 15:02:18
#Эълон

2022-йил 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "МЕГАТРЕНИНГ 2020" халқаро бизнес форуми бўлиб ўтади.

Ушбу бизнес форум Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бўлиб, бизнесда реклама, сотув ва системалаштиришга оид бўлади.

Бу форумда дунёнинг 14 нафар халқаро спикерлари, 10000 дан ортиқ йирик бизнес эгаларини иштирок этиши кўзда тутилган.

Шу билан бир қаторда бу форумда бизнесда бренднинг ўрни, маҳсулот экспорт кўрсаткичини ошириш, халқаро бозорларни забт этиш йўллари ҳақида билим ва кўникмаларингизни ошириш имкони ҳам мавжуд.

Қўшимча маълумот учун https://megatrening.uz

Манзил: "Хумо арена" спорт кўнгилочар ва муз саройи мажмуаси.
132 views12:02
Відкрити / Коментувати
2022-05-27 13:34:39
Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон-Савдо-саноат палатаси республикамиз ишбилармонларини 2022 йил 30 май куни соат 10.00 да Тошкент шаҳри, “International” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қилади.

Тожикистон томонидан қуйидаги йўналишдаги корхоналар иштирок этиши кўзда тутилган:
- қишлоқ хўжалиги;
- озиқ-овқат;
- енгил саноат;
- мебельсозлик;
- қурилиш моллари;
- фармацевтика;
- саноат маҳсулотлари;
- туризм;
- кимёвий маҳсулотлар;
- электротехника.

Тожикистон компаниялари рўйхати билан қуйидаги сайтимиз орқали танишиш мумкин.

Қўшимча маълумот  ва рўйхатдан ўтиш учун +998(78) 150-60-06 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.
24 views10:34
Відкрити / Коментувати
2022-05-27 12:48:53 #ССП_янгиликлари

«Ёш тадбиркорлар» кўргазмаси

Жорий йилнинг 27 май куни “Ёшлар ижод саройи”да тадбиркорлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларидан келган 100 ортиқ ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари Ж.Мамажанов иштирок этди.

Кўргазма тўғрисида батафсил сайтимизда.
31 views09:48
Відкрити / Коментувати