Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 12

2022-06-03 14:57:10 ​​#ССП_янгиликлари

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 370 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг
32 views11:57
Відкрити / Коментувати
2022-06-03 14:56:37 ​​#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми

2022 йил 2 июнь куни савдо-саноат палатасида Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форум ўзида Ўзбекистон ва Монголиянинг 50 га яқин бизнес вакилларини тўплади.

Меҳмонлар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда хусусий секторни фаол ривожлантириш ва унинг ролини ошириш борасида амалга оширилаётган янгиликлар билан танишдилар. Давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини камайтириш, хусусий мулк ва хорижий капитални ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир якунида икки мамлакат делегациялари раҳбарлари ишбилармон доираларни икки томонлама иқтисодий шерикликнинг янги "ўсиш нуқталари" ни ишлаб чиқиш учун фаол ҳамкорлик қилиш ва конструктив мулоқотни йўлга қўйишга чақирди.
31 views11:56
Відкрити / Коментувати
2022-06-03 09:01:29
2022 йил 2 июнь.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган 11 та ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

Ҳамкорлик ришталари хайрли бўлсин!

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
182 views06:01
Відкрити / Коментувати
2022-06-03 07:43:41
Бугун 3 июнь, жума.

Халқаро велосипедлар куни

1539 — Флорида штати Испания давлати таркибига киритилди;

1837 — дунёдаги биринчи Ипподром Лондонда очилди;

1970 — биринчи марта сунъий ген толалари синтезланган;

2006 — Черногория парламенти мамлакат мустақиллигини эълон қилди;

Ушбу санада туғилганлар: биометрия асосчиси Раймонд Пирл (1879), ферментлар рестрикциони асосчиси Вернер Арбер (1926).

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
47 views04:43
Відкрити / Коментувати
2022-06-02 16:20:17
#Эълон

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!!!

Жорий йилнинг 9-10 июн кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида тўқимачилик, ипакни кайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть газ саноати соҳалари корхоналари иштирокида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўтказилади.
Ушбу саноат ярмаркасига барча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, ишбилармон ва тадбиркорларни фаол иштирок этишга таклиф этамиз.

Мурожаат учун Тел:
91-593-53-44, 88-521-33-11

Бизни кузатишда давом этинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
248 views13:20
Відкрити / Коментувати
2022-06-02 16:11:38
Улоқтирилган реклама баннерларидан интернет дўкони очишдаги муаммоларгача — ССПда креатив саноат муаммолари муҳокама қилинди

28 май куни GroundZero (“Китоб олами”) коворкингида Ўзбекистоннинг 60 дан ортиқ ижодий саноат тадбиркорлари ва Савдо-саноат палатаси вакиллари мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқотда бу турдаги бизнес дуч келаётган тизимли ва индивидуал муаммолар ўртага ташланди.

https://kun.uz/40127653

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
20 views13:11
Відкрити / Коментувати
2022-06-02 16:05:59
#ССП_янгиликлари
#Зомин _тумани

ЗОМИНДА ПАЛАТА ТОМОНИДАН "ФЕРМЕРЛАР УЧРАШУВИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Зомин тумани "Даштобод дон ишлаб чикариш корхонаси" да Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонкулов хамда палата ходимлари томонидан туманда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 70 дан ортиқ юқори хосилдорликка эришаётган дон етиштирувчи Фермер хўжаликлари иштирок этишди.

Учрашув иштирокчиларига А.Рахмонқулов томонидан БИРЖА ВА БРОККЕРЛИК ХИЗМАТИ хамда палатанинг мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Учрашув давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъул ходимлар томонидан кераклича жавоблар берилди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
119 views13:05
Відкрити / Коментувати
2022-06-02 14:34:54
#ССП_янгиликлари

ФЕРМЕРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун Зарбдор тумани Мустақиллик СИУда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси хузуридаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К бошлиғи Нарзулла Қушбаков, ТКМнинг шаҳар ва туман бўлинмаларини мувофиқлаштириш сектори мудири Юсуф Хусанов хамда "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" Зарбдор туман бўлинма раҳбари Шохрух Қувондиқовлар томонидан очиқ майдонда туманда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари билан "Биржа ва броккерлик" бўйича учрашув ташкил этилди.

Учрашувда 50 дан зиёд Фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди ва уларга Н. Қушбаков томонидан Палатанинг туман, шаҳар бўлимларида броккерлик хизмати ташкил этилганлиги, палатанинг мақсад ва вазифалари тўғрисида тушунчалар берилди.
Учрашув давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан кераклича жавоблар берилди.

Бизни кузатишда давом этинг

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
114 views11:34
Відкрити / Коментувати
2022-06-02 09:25:45
Инфографика: Ўзбекистоннинг Тожикистон билан савдоси

Тожикистон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган тўрт давлатдан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Тожикистон билан 397,3 миллион долларни ташкил қилган.

2021 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 604,5 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 111,4 миллион долларга кўпдир.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 187,7 миллион долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсди. Шундан:

экспорт - $138,5 млн. (ўсиш 13,8%)
импорт - $49,2 млн. (ўсиш 2,8 марта)

Батафсил

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
48 views06:25
Відкрити / Коментувати
2022-06-02 09:18:37 Ўзбекистонда шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ички бозорда 1 кг шакарнинг ўртача нархи 9 500 – 13 000 сўм доирасида шаклланмоқда, шунингдек, айрим савдо нуқталарида шакар нархининг 14 000 сўмгача кўтарилгани кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан кўплаб хабарлар тарқалди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Хабар берилишича, қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида шакар нархи 52 фоизга (сўм эквивалентида қўшни мамлакатларда 14 000 сўмдан 21 000 сўмгача) ўсиши билан бир қаторда, ушбу маҳсулот тақчиллиги билан боғлиқ муаммо ва хатарлар юзага келаётгани кузатилмоқда.

“Бозор иқтисодиёти шароитида ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақа ва бошқа давлатлар иқтисодиётлари билан ташқи савдо борасида ҳамкорликнинг кенгайиб ва эркинлашиб бориши ҳолатида мамлакат ичидаги нархларни қўшни давлатлардагига нисбатан кескин фарқ қилувчи даражада сақлаб туришнинг деярли имкони бўлмайди”, дейилади расмий изоҳда.

Билдирилишича, жорий йил мамлакатда шакар ишлаб чиқариш ҳажми январь-май ойларида ўтган йил шу даврига нисбатан 35 минг тонна ёки 16 фоизга кўпроқни (224 минг тоннадан 259 минг тоннагача ошган), яъни таклиф ҳажми ошганлигига қарамай (биржа орқали сотилган ҳажм 177 минг тоннадан 186 минг тоннагача кўпайган) шакар нархи, асосан, ташқи омиллар таъсирида ўсиши кузатилган.

Вазирлик изоҳида айтилишича, республикада шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган.

Жумладан, шакарга бўлган талабнинг мавсумий ошиши шароитида (мева-сабзавотларни консервация қилиш мавсуми) нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида биржа савдоларига чиқариладиган шакар ҳажми жорий йил июнь ойидан бошлаб 50 фоизгача оширилади. Биржадаги савдоларга қўйилаётган шакар ҳажми амалдаги 2 000 тоннадан 3 000 тоннагача оширилади.

Батафсил

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
53 viewsedited  06:18
Відкрити / Коментувати