Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 72

2021-11-18 12:37:14 Маҳаллий ва хорижий инвесторларга солиқ тўлаш бўйича яна бир имтиёз берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-5274-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур Қарорга кўра, 2022 йил 2 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

Қуйидаги тартиб асосида:

солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйҳатидан ўтказилган кундан бошлаб 3 ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;
солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади. Солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

@jizchamber

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Маҳаллий ва хорижий инвесторларга солиқ тўлаш бўйича яна бир имтиёз берилди
63 viewsГавхар Самадовна, 09:37
Відкрити / Коментувати
2021-11-18 12:35:57 МДҲ давлатлари Савдо-саноат палаталари раҳбарлари Кенгашининг 19 – йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу йилги йиғилиш “Янги воқеликда палаталараро ҳамкорликни ривожлантириш, Савдо-саноат палаталарининг вазифа ва функциялари” мавзуси остида ташкил этилиб, ўтган давр мобайнида МДҲ мамлакатлари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик, келлгуси даврда амалга ошириладиган лойиҳалар, тадбирлар ва кейинги йилда ташкил этиладиган йиғилиш масалалари юзасидан мулоқот олиб борилди.

Тадбир якунида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарлари иштирокида Кенгашининг 19-йиғилиши қарорини имзолаш маросими ташкил этилди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарлари Кенгашининг 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилган 20 йиғилишига Туркманистон Республикаси мезбонлик қилади.
___________________________
#Новости_ТПП

Состоялось 19-е заседание Совета руководителей торгово-промышленных палат стран СНГ.

В этом году встреча была организована на тему: «Развитие межпалатного сотрудничества, задачи и функции Торгово-промышленных палат в новой реальности». В ходе встречи стороны обсудили вопросы сотрудничества стран СНГ, а также проекты, которые будут реализованы в ближайший период.

В завершение мероприятия состоялась церемония подписания решения 19-го заседания Совета Торгово-промышленных палат Содружества Независимых Государств.

В 2022 году в Республике Туркменистан состоится 20-е заседание Совета глав торгово-промышленных палат Содружества Независимых Государств.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
МДҲ давлатлари Савдо-саноат палаталари раҳбарлари Кенгашининг 19 – йиғилиши бўлиб ўтди.
60 viewsГавхар Самадовна, 09:35
Відкрити / Коментувати
2021-11-18 08:57:16
#кун_тарихи

"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенгдир.

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи муаллифи - Aнвар Мамажонов.

@jizchamber
65 viewsГавхар Самадовна, 05:57
Відкрити / Коментувати
2021-11-18 08:56:22
#Мангу_ҳилпирагин_байроғим

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун!
62 viewsГавхар Самадовна, 05:56
Відкрити / Коментувати
2021-11-17 15:12:12
Ўзбекстондан Озарбайжонга экспорт қилиш салоҳияти юқори бўлган озиқ -овқат маҳсулотлари

Бизни кузатишда давом этинг!

@jizchamber
69 viewsГавхар Самадовна, 12:12
Відкрити / Коментувати
2021-11-17 15:07:41
Ўзбекстондан Озарбайжонга экспорт қилиш салоҳияти юқори бўлган маҳсулотлар
68 viewsГавхар Самадовна, 12:07
Відкрити / Коментувати
2021-11-17 15:06:08
Ўзбекистондан Қозоғистонга экспорт қилиш салоҳияти юқори бўлган текстиль маҳсулотлари
66 viewsГавхар Самадовна, 12:06
Відкрити / Коментувати
2021-11-17 15:05:16
Ўзбекистондан Қозоғистонга экспорт қилиш салоҳияти юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари
61 viewsГавхар Самадовна, edited  12:05
Відкрити / Коментувати
2021-11-17 14:49:54
Ҳурматли талбиркорлар!
Ироқга чет давлатларидан импорт қилиниши таъқиқланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати маълумот учун тақдим этилмоқда.

@jizchamber
125 viewsГавхар Самадовна, 11:49
Відкрити / Коментувати
2021-11-17 14:46:56 #qonunchilikdagi_yangiliklar

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–728-сон, 15.11.2021 й.).

Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
бўш турган ерлар.

Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган).

Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

● хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
● ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
● ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
● аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
● давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
● хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
● аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
● хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.

Хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.

Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

Қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:
ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;
ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (эгасининг ёзма розилиги билан);
ер мусодара қилинганда;
ер реквизиция қилинганда (эпидемия, табиий офат вақтида).

Хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш Қонундан чиқариб ташланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
@jizchamber
61 viewsГавхар Самадовна, 11:46
Відкрити / Коментувати