Get Mystery Box with random crypto!

Хамширалар учун маълумотлар

Логотип телеграм -каналу xamshiralaruchun — Хамширалар учун маълумотлар
Адреса каналу: @xamshiralaruchun
Категорії: Здоров'я
Мова: Українська
Передплатники: 99.04K
Опис з каналу

Согликни саклаш тизимига оид урта тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оид буйруклар ва амалий куникмалар буйича маълумотлар
Реклама хизмати:
@Hamshira_admin
Хамширалик тестлари @Hamshiralarga каналида бериб борилади.

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


honcharenkovb
honcharenkovb

мова каналу не українська


Останні повідомлення 941

2021-10-06 05:11:55ГРИПП — ЎЗИДАН ҲАМ АСОРАТЛАРИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

Об-ҳавонинг совиб бориши оқибатида ҳозирда юртимизда мавсумий касалликларнинг тарқалиши кўпаймоқда. Грипп — улардан энг фаоли бўлиб, пандемия шароитида бу касалликка эътиборсиз бўлиш асло мумкин эмас.

ССВ Матбуот хизмати бу борадаги саволлари билан Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё АСИЛОВАга мурожаат қилди (1-қисм):

— Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан, куз ва қиш ойларида кўп ҳолатда рўйхатга олинади.

Грипп касаллиги кўрсаткичларини мавсумий кўтарилиши ноябрь ва март ойларига тўғри келади.

Грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд. Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланади. Касаллик атрофдаги соғлом одамларга, асосан, ҳаво-томчи йўли билан бемор аксирганда, йўталганда, гаплашганда тез юқади.

Ҳавода сақланиб турган грипп вируси соғлом одамга тезда юқади. Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади. Касаллик тўсатдан бошланади.

Грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил, айниқса, заиф (нимжон, яъни иммун ҳолати паст) болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклари бўлган инсонларда тез ривожланади ва оғир кечади.

— Грипп юқиши қандай оғир асоратларга сабаб бўлади?

Грипп нафас йўлларини яллиғланиши билан бошланиб, кейинчалик:

беморда тана ҳарорати 38-40 даражага кўтарилиши,

бош ва томоқ оғриши,

бурун битиши,

бурундан суюқлик ажралиши,

йўтал,

мушакларда оғриқ,

ҳолсизлик,

иштаҳанинг бузилиши,

баъзи ҳолларда қусиш ҳолатлари
кузатилади.

Касаллик беморларда енгил, ўрта ва оғир шаклларда кечади.
Касалликнинг энг хавфли асоратлари:

ўпка тўқималарининг яллиғланиши – пневмония (зотилжам),

менингит (мия пардасининг яллиғланиши),

менингоэнцефалит (мия пардаси ва моддасининг яллиғланиши),

отит (ўрта қулоқнинг яллиғланиши),

синусит (бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланиши),

нефрит ва пиелонефрит (буйракнинг яллиғланиши) кабилардир.


Шунинг учун ҳам, халқ орасида гриппнинг ўзи эмас, балки унинг асоратлари ёмон, деган фикр бежиз айтилмаган.

Баъзида гриппнинг енгил шакллари билан оғриган беморлар атрофдагилар учун кўпроқ хавф туғдиради. Чунки бундай беморлар аксарият ҳолларда уйида даволанмасдан, касаллигига етарли даражада эътибор бермай, оёқда ўтказадилар. Уларни касал ҳолатида жамоат жойларда, барча транспортларда, ўқиш ва иш жойларда учратиш мумкин.

Шунинг учун ҳам касалликнинг дастлабки аломатлари сезила бошлаши билан дарҳол даво чоралари кўрилиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
1.5K views02:11
Відкрити / Коментувати
2021-10-06 05:10:34ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА ЭНГ КЎП НИКОҲ ТУЗИШ ҲОЛАТЛАРИ ҚАЙСИ ВИЛОЯТЛАРДА ҚАЙД ЭТИЛДИ?

Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди.

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, шундан 285 нафар келин-куёв бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.


Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ қайд қилинган ҳудудлар:

Сурхондарё (268 та);

Қашқадарё (179 та);

Сирдарё (40 та)
вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.

Мутахассисларнинг фикрича, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ туфайли туғилган чақалоқлар кўпинча турли ирсий касалликлар билан дунёга келади. Қолаверса, бундай никоҳ натижасида бола туғма нуқсонлар билан туғилиши, ақлий ўсиши ёки жисмоний ривожланишида салбий ҳолатлар кузатилиши аниқланган.

Айниқса, эрта никоҳ юрак-қон томир касалликларининг туғма турларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, авваламбор, ота-оналар эътиборли бўлишлари зарур.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, кейинги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болалар ўртасида турли касаллик ҳамда ўлим ҳолатларининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, авваллари ҳомиладор аёлларимиз ультратовуш текшируви билан 40-50 фоиз қамраб олинган бўлса, айни пайтда юртимиздаги барча ҳомиладор аёллар 100 фоиз скрининг текшируви билан қамраб олинмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимизда тиббий-генетика хизматини янада ривожлантириш, скрининг марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, туғма ва ирсий касалликларнинг бирламчи профилактикасини кучайтириш мақсадида ҳудудий скрининг марказларида цитогенетик лабораториялар ташкил этилди.

Бундай муҳим чора-тадбирлар туфайли оналар ва болалар саломатлик кўрсаткичини янада яхшилаш ва аҳоли тиббий-ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга эришилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
1.3K views02:10
Відкрити / Коментувати
2021-10-06 05:09:42ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАР:
УЛАР ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?

Ўсимлик паразитларига мансуб замбуруғлар ҳавода, тупроқда ва сув ҳавзаларида нофаол ҳаёт кечиради, одам ёки ҳайвон терисига тушганда эса касаллик келтириб чиқаради. Ана шундай замбуруғлар сабаб организмда ривожланадиган касалликлар ҳақидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди.

— Касаллик чақирувчи замбуруғлар инсон организмига қандай ўтади?

— Замбуруғларнинг 100 000 дан ортиқ турлари маълум бўлиб, улардан 500 тага яқини одам ва ҳайвонлар учун патоген ҳисобланади, яъни касаллик пайдо қилади. Замбуруғли касалликлар бемордан ёки касал ҳайвондан одамга (асосан, бемор билан бевосита мулоқотда бўлганда ёки унинг зарарланган буюмларидан фойдаланганда) ўтади.

Улар ташқи муҳитнинг турли омилларига чидамли, масалан, очиқ сув ҳавзалари, ўрин-кўрпалар, кийим-бош, гилам ҳамда сочларга тушганда бир неча йилгача касаллик чақириш қобилиятини сақлаб қолади.

Атроф-муҳит ҳолати (экология) бузилиши, турли хил дори воситалари (антибиотиклар, цитостатиклар, стероидли гормонлар) пала-партиш, юқори миқдорда ёки узоқ муддат қабул қилиниши ёки оғир кечувчи йўлдош касалликлар (ўсма, қандли диабет ва бошқалар) мавжудлиги кўпинча замбуруғли касалликлар келиб чиқишини тезлаштиради.

Бундай омиллар таъсирида организм иммун тизими фаолияти сусаяди ва замбуруғларнинг кўпайиши учун қулай шароитлар яратилади.

— Замбуруғлар сабабли ривожланувчи касалликларнинг қандай турлари бор?

— Замбуруғларнинг ачитқисимон тури патоген ҳисобланади. Улар (кандида замбуруғлари) табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, мева-сабзавот, сут маҳсулотлари, шунингдек, одам, ҳайвон териси ҳамда шиллиқ қаватларда сапрофит ҳолатда яшайди ва фақат муайян шароитларда кандидозлар деб аталувчи ўзига хос касалликни келтириб чиқаради. Меъда-ичак хасталиклари, витаминлар мувозанатининг бузилиши, лейкоз касаллиги, антибиотиклар билан тартибсиз даволаниш кандида замбуруғларининг фаолиятини ошириб, касаллик вужудга келишига олиб келади.

Касалликнинг клиник кечишига қараб:
шиллиқ қават ва тери кандидози,
кандидозли онихомикоз,
паронихомикоз,
сурункали генерализациялашган болалар кандидози алоҳида ажратилади.

Бунда бемор танасида тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган, усти гардиш билан қопланган доғлар пайдо бўлади. Бармоқлар орасидаги кандидозли эрозия асосан қандолатчилар, идиш-товоқ ювувчилар ва бошқаларда учрайди.

Жараён 3-, 4-бармоқлар орасида, тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган ва ўртасида сероз суюклик бўлган эрозия борлиги билан ифодаланади.

Оғиз шиллиқ қавати кандидози эса ташқаридан кириб келган замбуруғ ҳисобига ривожланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
1.4K views02:09
Відкрити / Коментувати