Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 54

2022-01-26 10:23:26 Тўқимачилик, тикув-трикотаж корхоналарига субсидия ва кредитлар ажратилади.
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–53-сон, 21.01.2022 й.) қабул қилинди.

Фармон билан Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади;

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80 фоиздан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;

бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан 3 миллион АҚШ долларигача экспортолди молиялаштириш учун кредит ажратилади;

бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспорт қилган корхоналарга:

•ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;
•маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади. Бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади.
2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилади:

•пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи;
•пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи.
Фармонга кўра, экспорт қилувчиларнинг экспортолди молиялаштириш учун олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024 йил 1 январгача узайтирилди ҳамда ушбу тартиб барча экспортчи корхоналарга татбиқ этилади.

2022 йил 1 июлгача пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ишга туширилади.
@jizchamber
38 viewsГавхар Самадовна, 07:23
Відкрити / Коментувати
2022-01-26 09:06:44
#Биласизми

Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
@jizchamber
44 viewsГавхар Самадовна, 06:06
Відкрити / Коментувати
2022-01-26 09:03:08
Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тармоқдаги муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Жойларда 16 та ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам в кожевенно-обувной промышленности.
Обсуждены меры по решению проблем отрасли и ее системному развитию.
Представлена информация о 248 проектах на общую сумму 421 миллион долларов, запланированных на текущий год. Определены меры по созданию 16 специализированных малых промышленных зон, финансовой поддержке производителей и улучшению подготовки профильных кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #charmpoyabzal
42 viewsГавхар Самадовна, 06:03
Відкрити / Коментувати
2022-01-25 08:38:15 #Йил_якунлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати ҳар йилги анъанасига мувофиқ, эътиборингизга Палатанинг ўтган бир йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда йил якунлари бўйича эришилган натижалар ва рақамларни ҳавола этади.

Навбатдаги мақоламизда 2021 йил давомида Савдо-саноат палатаси томонидан Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш ҳамда Тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширган ишлари ва йил якунидаги кўрсаткичлар ҳақида тўхталиб ўтамиз

Мақолани ўқиш

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?
50 viewsГавхар Самадовна, 05:38
Відкрити / Коментувати
2022-01-24 18:39:25 #ССПянгиликлари
#TOBB_ETU

“TOBB ETU” Анқара университети ректори Ю.Саринай Тошкентга келди

Туркия Иқтисодиёт ва Технологиялар университети Тошкент шаҳридаги филиали ректори, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов Анқарадаги Туркия Иқтисодиёт ва Технологиялар университети ректори Юсуф Саринай билан учрашди.

Учрашув давомида “TOBB ETU” Ташкент университети фаолиятини янада такомиллаштириш, талабаларнинг билм олишлари учун юқори стандартларга жавоб бера оладиган замонавий технологияларни жалб қилиш ҳамда ўқитувчиларнинг билм савияларини янада юксалтириш борасида таклифлар берилди.

Шунингдек университет Ректорлари талабалар билан учрашиб, улар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб беришди.

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
21 viewsГавхар Самадовна, 15:39
Відкрити / Коментувати
2022-01-24 10:19:57 #ССПянгиликлари

CAVEX II виртуал кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ҳабар берганимиздек Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан ҳамкорлик ташкилоти “РОТОБО” томонидан 2022 йил 17 январь – 4 март кунлари Марказий Осиё Виртуал ЭКСПО кўргазмаси CAVEX II ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 24 январь куни видеоконференцалоқа фоматида мазкур кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Япония томонидан Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик кенгаши раиси, “Mitsubishi” коорпарацияси раиси М.Сасаки ҳамда Ўзбекистон томонидан, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов иштирок этди. Шу билан бирга мазкур тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатларидан ҳам мутасадди вакиллар иштирок этишди.

Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
CAVEX II виртуал кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
9 viewsГавхар Самадовна, 07:19
Відкрити / Коментувати
2022-01-24 09:33:25 #Ҳуқуқий_билм

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарори мазмун моҳияти

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари тижорат банкларига йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади;

имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкасида:

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
32 viewsГавхар Самадовна, 06:33
Відкрити / Коментувати
2022-01-21 14:30:02
#Қарор

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун моҳияти

@jizchamber
65 viewsГавхар Самадовна, 11:30
Відкрити / Коментувати
2022-01-21 08:41:42 Кетма-кет учинчи кун касалланишлар сони ортди: Кеча юртимизда яна 1320 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
34 нафари Андижон вилоятида,
51 нафари Бухоро вилоятида,
53 нафари Жиззах вилоятида,
34 нафари Қашқадарё вилоятида,
18 нафари Навоий вилоятида,
60 нафари Наманган вилоятида,
41 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
50 нафари Сурхондарё вилоятида,
173 нафари Фарғона вилоятида,
62 нафари Хоразм вилоятида,
158 нафари Тошкент вилоятида,
524 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@jizchamber
34 viewsГавхар Самадовна, 05:41
Відкрити / Коментувати
2022-01-21 08:36:43
Dehqon xo'jaligi yerlarini e-auksion.uz orqali ijraga oling!

Ayni paytda Jizzax viloyatidan 330 ta yer maydonlari ochiq tanlovlarga chiqarilgan bo'lib, ochiq elektron tanlovlarda ishtirok eting!

Do'stlik tumanidan 77 ta (ko'rish)
G'allarol tumanidan 55 ta (ko'rish)
Zomin tumanidan 26 ta (ko'rish)
Zafarobod tumanidan 1 ta (ko'rish)
Paxtakor tumanidan 115 ta (ko'rish)
Yangiobod tumanidan 56 ta (ko'rish)

Dehqon xo'jaligiga mo'ljallangan erlar ochiq elektron tanlovlarga chiqarilishi davom etmoqda.
Tez orada qolgan tumanlardan ham erlar tanlovga chiqariladi.

Xabardor boʼlish uchun
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
36 viewsГавхар Самадовна, 05:36
Відкрити / Коментувати