Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 57

2022-01-13 15:44:52
#Қарор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида қисқача

Бизни кузатишда давом этинг t.me/jizchamber
20 viewsГавхар Самадовна, edited  12:44
Відкрити / Коментувати
2022-01-13 15:37:45
#ССП_янгиликлари

"Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойихаси хамда Ўзбекистонда диний-маърифий сохада амалга оширилаётган ислохатлар тарихи ва таснифи" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 12- январ куни Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий бошқарма бошлиғи А.Рахмонқулов хамда Жиззах вилоят маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси Ф.Акчаев билан биргаликда томонидан семинар ташкил этилди .

Семинарда Савдо-саноат палатаси бошлиғи А.Рахмонқулов томонидан "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" шахар ва туман ходимларига 2022 йилда палата ходимларининг ўз олдига қўйган мақсадлари ва режалари хусусида вазифалар белгиланди.

Жиззах вилоят маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси Ф.Акчаев томонидан семинар қатнашчиларига "Ўзбекистонда диний-маърифий сохада амалга оширилаётган ислохатлар тарихи ва таснифи" хакида батафсил тушунчалар берилди.

jiz.chamber|telegram|instagram|facebook

ССП Жиззах вилояти ахборот хизмати
25 viewsГавхар Самадовна, 12:37
Відкрити / Коментувати
2022-01-13 09:46:19
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир инвестиция лойиҳасини доимий назоратга олиб, ташаббускорларга кўмаклашиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам деятельности Министерства инвестиций и внешней торговли и Агентства стратегического развития.
В нынешнем году предусматриваются привлечение более 9 миллиардов 500 миллионов долларов прямых иностранных инвестиций и доведение объема экспорта до 14 миллиардов долларов.
Глава государства дал поручения по установлению постоянного контроля за каждым инвестиционным проектом, содействию их инициаторам и своевременному запуску.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #strategikrivojlanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
35 viewsГавхар Самадовна, 06:46
Відкрити / Коментувати
2022-01-12 09:56:10
#Биласизми

Коронавирус билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши оқибатида карантинга олинган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

Коронавирус билан зарарланиб, карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш
@jizchamber
13 viewsГавхар Самадовна, 06:56
Відкрити / Коментувати
2022-01-12 09:23:01
Ўзбекистонда коронавазият жиддийлашмоқда.

11 январь куни 604 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 201 759 нафарга етди.
26 viewsГавхар Самадовна, 06:23
Відкрити / Коментувати
2022-01-12 09:22:01
#ЭЪЛОН

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар !

Россия Федерациясининг “МАРЕВЕН ФУД СЭНТРАЛ” компанияси тез тайёрланувчи озиқ-овқат (Роллтон, BIGBON, Петра ва Mareven Professional Food) маҳсулотлари ва салқин ичимликлар маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиш таклифини билдирган.
Шу муносабат билан, ушбу компания билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлсансиз, таклифларингизни Савдо-саноат палатасининг @Paradise_ssp электрон манзилига тақдим этишингизни сўраймиз!

Мурожаат учун тел: 72-226-24-47
26 viewsГавхар Самадовна, 06:22
Відкрити / Коментувати
2022-01-12 09:20:39 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади

“Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–743-сон, 11.01.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш – фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача);

карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш – фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, шу жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонда яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш
@jizchamer
27 viewsГавхар Самадовна, 06:20
Відкрити / Коментувати
2022-01-11 14:31:31
Диққат эълон!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистонга Давлат ташрифи доирасида 2022 йил 25 январь куни Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми ўтказилади.

Ушбу Бизнес форумда иштирок этишга қизиқиш билдирган тадбиркорлар Савдо-саноат палатасига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун тел: 88 521 33 11
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ахборот хизмати
224 viewsГавхар Самадовна, 11:31
Відкрити / Коментувати
2022-01-11 14:18:30 #ССП_янгиликлари

Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Жорий йилнинг 11 январь куни Олий мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги мавзулар таркибидан “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам ўрин олди.

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик фаолиятида бир қатор қулайликлар яратади.

Жумладан,
маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш;
ушбу масалалар бўйича ҳуқуқий бўшлиқларнинг бартараф этиш;
маҳаллий шартномалар доирасида форс-мажор ҳолатлари вужудга келганда, уларни тасдиқлаш орқали низоларни судгача ҳал қилиш;
маҳаллий шартномалар доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш орқали тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

Батафсил сайтимизда танишинг.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
49 viewsГавхар Самадовна, 11:18
Відкрити / Коментувати
2022-01-11 09:05:12 #ССПянгиликлари

Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида Савдо-саноат палатасининг ҳамда Ҳунарманд уюшмасининг барча ҳудудий бошқармалари билан видеоконференц шаклидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Мазкур Қарорда 2022 йил давомида ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун дастурлар доирасида 500 миллиард сўм йўналтирилиши кўзда тутилган. Ушбу кредитлар “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 миллион сўмгача ажратилади.

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
54 viewsГавхар Самадовна, 06:05
Відкрити / Коментувати