Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 55

2022-01-21 08:31:47 #Биласизми

Уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун
шахслар ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва унга қуйидагилар электрон тарзда илова қилинади ёки маълумотлар тақдим этилади:

● жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
● оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
● белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Юқоридагилардан ташқари маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

Хизматлар ариза берувчиларга бепул амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/jizchamber
37 viewsГавхар Самадовна, 05:31
Відкрити / Коментувати
2022-01-20 12:55:48
#ЭЪЛОН
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан маълум қилинишича, Эрон Ислом Республикаси Теҳрон шаҳрида 2022 йил 7-10 февраль кунлари Теҳрон халқаро кўргазмалар мажмуасида “Пластмасса ва резина саноати” – “IRAN PLAST” 15-халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси ўтказилиши маълум қилинган.
Ушбу кўргазма доирасида “B2B” форматидаги кооперацион биржалар ташкил этилади ва полимер моддалар ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташриф буюрилиши режалаштирилган.

Маълумотга кўра, қатнашиш истагида бўлган тадбиркорларга имтиёз тариқасида уч кеча меҳмонхона хизмати, аэропорт-меҳмонхона-кўргазма павильонларига бепул транспорт хизматлари билан таъминланадилар.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу ярмаркада иштирок этиш истагида бўлсангиз корхонангиз тўғрисида тўлиқ маълумотларни Жиззах вилоят Савдо-саноат палатасининг @Paradise_ssp электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун: www.iranplast.ir/en
Ш.Шамуратов 88 521 33 11

@jizchamber
95 viewsГавхар Самадовна, 09:55
Відкрити / Коментувати
2022-01-20 12:34:01
Айни дамда Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Макро Мантованелли бошчилигидаги делегациясининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан ҳамкорлик концепциясини тайёрлаш бўйича онлайн маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Мазкур онлайн учрашувда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Рахмонқулов ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этаётганлигини маълум қиламиз.

@jizchamber

Ўзб.ССП Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
64 viewsГавхар Самадовна, 09:34
Відкрити / Коментувати
2022-01-20 11:59:01 #Йил_якунлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати ҳар йилги анъанасига мувофиқ, эътиборингизга Палатанинг ўтган бир йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда йил якунлари бўйича эришилган натижалар ва рақамларни ҳавола этади.

Навбатдаги мақоламизда 2021 йил давомида Савдо-саноат палатаси томонидан Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш соҳасида амалга оширган ишлари ва йил якунидаги кўрсаткичлар ҳақида тўхталиб ўтамиз

Мақолани ўқиш

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?
55 viewsГавхар Самадовна, 08:59
Відкрити / Коментувати
2022-01-20 08:36:57
Жаҳон банки 2022–2023 йиллар учун ЯИМ ўсишини тахмин қилди. Унга кўра, постсовет давлатлари ичида энг катта ўсиш Ўзбекистонда бўлиши мумкин.

@jizchamber
28 viewsГавхар Самадовна, 05:36
Відкрити / Коментувати
2022-01-20 08:33:09 #ССПянгиликлари

ССП Раиси А.Икрамов Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Н.Дорошенко билан учрашув ўтказди.

Учрашув бошида томонлар ўтган 2021 йил давомида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида ўтказилган қўшма тадбирлар натижалари ҳақида фикр алмашдилар.

Шунингдек Украина элчиси томонидан 2022 йилнинг апрель ойида Украинада навбатдаги бизнес форум ҳамда Ишбилармонлар кенгаши йиғилишини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
ССП Раиси А.Икрамов Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Н.Дорошенко билан учрашув ўтказди.
25 viewsГавхар Самадовна, 05:33
Відкрити / Коментувати
2022-01-20 08:31:35
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш
@jizchamber
41 viewsГавхар Самадовна, 05:31
Відкрити / Коментувати
2022-01-19 12:39:25 #Эълон

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР! ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА 2022 ЙИЛ 17 ЯНВАРЬ – 4 МАРТ КУНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН CAVEX II МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ВИРТУАЛ КЎРГАЗМАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан ҳамкорлик ташкилоти “РОТОБО” томонидан 2022 йил 17 январь – 4 март кунлари Марказий Осиё Виртуал ЭКСПО кўргазмаси CAVEX II ташкил этилмоқда.

Виртуал кўргазмани 2022 йил 24 январь куни очилиши режалаштирилган. Ушбу кўргазмада Марказий Осиёдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатлари ҳам иштирок этади.

Япония ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектларини мазкур тадбирга таклиф этамиз.

Рўйҳатлан ўтиш учун ҳавола : https://www.cavex2.rotobo.or.jp

Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
50 viewsГавхар Самадовна, 09:39
Відкрити / Коментувати
2022-01-19 11:27:48 #Йил_якунлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати ҳар йилги анъанасига мувофиқ, эътиборингизга Палатанинг ўтган бир йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда йил якунлари бўйича эришилган натижалар ва рақамларни ҳавола этади.

Навбатдаги мақоламизда 2021 йил давомида Савдо-саноат палатаси томонидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширган ишлари ва йил якунидаги кўрсаткичлар ҳақида тўхталиб ўтамиз

Мақолани ўқиш

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?
51 viewsГавхар Самадовна, 08:27
Відкрити / Коментувати
2022-01-18 15:39:08 #ССПянгиликлари

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

Жамоатчилик хулосаси билан батафсил сайтимизда танишинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
26 viewsГавхар Самадовна, 12:39
Відкрити / Коментувати