2021-11-29 16:16:38
#ССП_ЯНГИЛИКЛАРИ
Жиззах вилоятида "Ўзбекистонда савдони ривожлантиришни кўллаб -қувватлаш" лойихаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 29-ноябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси хамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг "Ўзбекистонда савдони ривожлантиришни кўллаб -қувватлаш" лойихаси доирасида махаллий экспортчи корхоналар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур тренингда экспортиёр тадбиркорларга қуйидаги мавзулар бўйича малумот берилди:
ташқи бозорларга чиқиш учун маркетинг стратегияларни ишлаб чиқиш;
махсулотлар экспортини рағбатлантириш усуллари билан таништириш;
ташқи бозорни ўрганишнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш;
электрон тижоратдан фойдаланган холда экспортни кенгайтириш;
харидорларга махсулот етказиб беришнинг самарали логистикасини йўлга қўйиш.
Шу ва шу каби янгиликларни бизнинг каналда кузатишда давом этинг
ССП Жиззах вилояти матбуот хизмати
56 viewsГавхар Самадовна, 13:16