Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 65

2021-12-17 08:05:32
Тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилади

Президент қарори лойиҳасида хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш кўзда тутилган.

https://kun.uz/36565089

Kun.uz расмий канали
54 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 05:05
Відкрити / Коментувати
2021-12-16 23:24:51
#Биласизми

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан хотин-қизларга тадбиркорлик учун 3 йилгача, шундан 6 ойгача имтиёзли давр билан БҲМнинг 150 бараваригача кредит ажратилади.

Кредитлар туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, қуйидаги курсларни:

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби дастурлари асосидаги ўқув курсларини;

“Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурларини тугатган хотин-қизларга ажратилади.

Каналга уланиш
@jizchamber
56 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 20:24
Відкрити / Коментувати
2021-12-16 14:36:14
Мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредит ажратилади;

мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз ставкада 12 ойлик “револьвер” кредит берилади.

Мазкур тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага 2 трлн сўм бюджет ссудаси ажратилади.

@jizchamber
54 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 11:36
Відкрити / Коментувати
2021-12-16 13:03:16
Айни дамда Фориш туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтяпти. Сессияда Фориш туман ҳокими Икром Синдарович Матиев халққа мурожаат қилмоқда.

Сессияда сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ходимлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
58 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 10:03
Відкрити / Коментувати
2021-12-16 10:38:20
#Биласизми

2022 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида аризалар 2021 йил 25 декабрдан бошлаб қабул қилинади.
@jizchamber
60 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, edited  07:38
Відкрити / Коментувати
2021-12-16 10:37:40
Тадбиркорлар диққатига!

Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Экспомарказ павильонларида Республика тармоқлараро саноат кооперация ярмаркаси бўлиб ўтади. Хозирда 300га яқин турли йўналишдаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан ярмаркада иштирок этмоқда. Ушбу ярмарка доирасида тадбиркорлар давлат ташкилотлар ва харидорлар билан махсулотлар етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартнома имзолаш имкониятига эга бўлади.

Тадбиркорлик фаолиятингиз ривожлантириш учун янги ҳамкорлар топишга катта имкониятлар яратилаётганлиги сабабли фаол иштирок этишингизни тавсия қиламиз.

Манзил: 107 Амир Темур шоҳ кўчаси, Тошкент 100084 (ЎЗЕКСПОМАРКАЗ)
60 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 07:37
Відкрити / Коментувати
2021-12-16 09:48:22
Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг 3- куни.

2021 йил 14 декабрь куни Тошкент шаҳри "Ўзэкспомарказ"да Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ушбу ярмаркада Жиззах вилоятидан 17 та саноат корхоналари ўз маҳсулотлари билан, 53 та корхоналар иштирокчи сифатида фаол қатнашишмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг !
@jizchamber
84 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 06:48
Відкрити / Коментувати
2021-12-16 08:54:42
Jannatmakon Jizzax!
63 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, edited  05:54
Відкрити / Коментувати
2021-12-15 13:49:19 #Ўзбекистон_янгиликлари

Тошкентда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади

Жорий йилнинг 14 декабрь куни “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Ярмарканинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари, шунингдек, ишбилармон доиралари иштирок этдилар.

Ярмарканинг дастури алоҳида мавзуларга бағишланган тадбирларга тўла. Жумладан, 14 – декабрь - ярмарканинг биринчи кунида фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, металлургия, геология ва кимё саноати йўналишларида тақдимотлар ташкил этилди.

Бугун эса, 15 декабрь санасида - Енгил саноат, энергетика, нефть-газ соҳаси, инновация ва молия соҳаларида тақдимот ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ярмарка давомида бизнес муносабатларининг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш учун “B2B” шаклида музокаралар ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси жорий йилнинг 18 декабрига қадар давом этади.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
74 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 10:49
Відкрити / Коментувати
2021-12-14 16:01:05
#ЭЪЛОН

Тадбиркорлар ва ёшлар диккатига.

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий қилиш хамда стартап экотизимини янада яхшилаш мақсадида IT Парк ташаббуси билан Жиззах вилоят хокимлиги билан хамкорликда жорий йилнинг 15 декабрь соат 14:00 да " Корпоратив акселератор" дастури булиб ўтади.

Дастурда Сиз хам иштирок этинг!

Мурожаат учун тел +998-88-325-28-27

Бизни кузатишда давом этинг.
@jizchamber
38 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, edited  13:01
Відкрити / Коментувати