Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 68

2021-12-07 07:29:11 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.

Бунда:

уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);
ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;
далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.

Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун:

● Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи;
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.

@jizchamber
62 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 04:29
Відкрити / Коментувати
2021-12-06 12:54:35
#Биласизми

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар барпо этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади.

Бизни кузатишда давом этинг @jizchamber
65 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 09:54
Відкрити / Коментувати
2021-12-06 12:48:04
Диққат эълон!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Европа давлатлари бозорига экспорт қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Латвиянинг “Outdor Media” компанияси томонидан Рига шаҳрида Ўзбек савдо уйи ташкил этилган.

2021 йил 9 декабрь куни Европа давлатларига миллий маҳсулотларни экспорт қилиш истагидаги тадбиркорлар билан Латвиядаги Ўзбек савдо уйи ўртасида ҳамкорлик қилиш шартлари тўғрисида онлайн бизнес мулоқот ўтказилади.

Иштирок этиш учун тел: +998 97 522 85 85
62 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 09:48
Відкрити / Коментувати
2021-12-06 09:59:51
O'zbekistonga yagona bo'lgan Bazalt toshlaridan ishlab chiqariladigan har qanday iqlim sharaitidaham issiqni sovuqni balant ovozni o'tqazmaydigan va olovda yonmaydigan miniral pilitalar ishlab chiqaradigan zavod jizzax viloyati forish tog' bag'rilarida borligini bilasizmi ?
Биздан узоқлашманг @jizchamber
78 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 06:59
Відкрити / Коментувати
2021-12-04 18:56:48
Айни дақиқаларда Туркиянинг Истамбул шахрида “Профессионал тозалаш, санитария ва куруқ тозалаш ускуналари” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий бошкармаси бошлиги Акрам Рахмонкулов хамда Республикамизнинг барча ҳудудларидан тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялар, ушбу сохада хизмат кўрсатувчи провайдерлар ва шу каби соха вакиллари иштирок этишмоқда.

Батафсил кейинги постларимизда!

каналга уланиш: @jizchamber
195 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 15:56
Відкрити / Коментувати
2021-12-03 08:53:22
36 viewsТураева Гавхар Самадовна Г.Ж, 05:53
Відкрити / Коментувати
2021-12-02 09:12:32
47 viewsТураева Гавхар Самадовна, 06:12
Відкрити / Коментувати
2021-12-02 09:12:31
#ЭЪЛОН

ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ВА ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Тез кунда.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта тайёрлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" малака ошириш учун БЕПУЛ ўқув курсини эълон қилади.
Ўқув курсида сиз куйидаги дарсликларни ўрганасиз:

Доривор ўсимликларнинг тиббиёт ва халқ табобатидаги ахамияти, турлари;

Доривор ўсимликлар сохасини ривожлантиришга қаратилган Хукумат қарорлари;

Ўзбекистон қизил китобига киритилган доривор ўсимликлар турлари;

Маданий холда етиштиришда экиш меъёрлари;

Илдизидан ва уруғидан кўпайтириладиган доривор ўсимликлар турлари;

Доривор ўсимликлардан хом ашёни тайёрлаш, қуритиш, сақлаш.

Бундан ташқари ўқув курсини тамомлаб, тест синови орқали махсус СЕРТИФИКАТни бепул қўлга киритасиз.

Шошилинг! Имкониятни қўлдан бой берманг!

Ўқиш истагида бўлганлар учун телефон:
(78) 150 60 06
(88) 521 33 11

Бизни кузатишда давом этинг
@jizchamber
46 viewsТураева Гавхар Самадовна, edited  06:12
Відкрити / Коментувати
2021-12-02 08:23:39
40 viewsТураева Гавхар Самадовна, 05:23
Відкрити / Коментувати
2021-12-01 14:40:13 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майонларини 2022-2025-йилларда босқичма-босқич захирага қайтариш назарда тутилган.

Эндиликда, захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
31 viewsГавхар Самадовна, 11:40
Відкрити / Коментувати