Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 58

2022-01-11 09:04:58 #Эълон

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР! ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА 2022 ЙИЛ 17 ЯНВАРЬ – 4 МАРТ КУНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН CAVEX II МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ВИРТУАЛ КЎРГАЗМАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан ҳамкорлик ташкилоти “РОТОБО” томонидан 2022 йил 17 январь – 4 март кунлари Марказий Осиё Виртуал ЭКСПО кўргазмаси CAVEX II ташкил этилмоқда.

Виртуал кўргазмани 2022 йил 24 январь куни очилиши режалаштирилган. Ушбу кўргазмада Марказий Осиёдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатлари ҳам иштирок этади.

Япония ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектларини мазкур тадбирга таклиф этамиз.

Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
51 viewsГавхар Самадовна, 06:04
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 20:47:04
Jizzax erkin iqtisodiy zonasidagi "ADM-Jizzakh" zavodida 2022-yilda KIA MOHAVE yo'ltanlamas avtomashinalarini ishlab chiqarish rejalashtirilmoqda.

Jizzaxda "Mohave"ning mahalliy bozorga moslashtirilgan modifikatsiyasi yig'iladi.
@jizchamber
84 viewsГавхар Самадовна, 17:47
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 20:42:06
Атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга қараб, тинч юртда яшаётганингга яна бир карра шукрона келтирасан.
Сиз уйга бориб, тунни осуда ўтказасиз. Аммо афсуски, бу бахт ҳаммага ҳам насиб этмаяпти.
Шу тинчликни борлигида қадрига етиш ва асраб-авайлаш ҳам фарз, ҳам қарздир.

@jizchamber
59 viewsГавхар Самадовна, 17:42
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 12:56:49 #ССПянгиликлари

Туркия билан қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Туркиянинг кўчатчилик соҳасида етакчи компанияларидан бири “AVASCO” авиация, мудофаа, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ташкилоти вакили билан учраш ташкил этилди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида мевали дарахтлар кўчатчилигини ташкил этиш, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш, далаларни томчилатиб суғориш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг Туркия компанияларида тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Туркия билан қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
61 viewsГавхар Самадовна, 09:56
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 10:49:32
#Биласизми

Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2023 йил 1 январгача БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш
@jizchamber
61 viewsГавхар Самадовна, 07:49
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 10:28:31
Ўзбекистон ҳудудида Антициклон атмосфера босимининг кўтарилиши кузатилмоқда.

Ҳозирда аҳолимизнинг кўп қисми бош оғриғи ва қон босими кўтарилишидан шикоят қилмоқда. Ушбу давр 7-12 январ кунлари кетма-кет икки антициклон чекка қисми Ўзбекистон ҳудудларидан ўтади.

Антициклон таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш расионига Калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилади.

Яқинларга ҳам улашинг)

@Jizzax24kanal
58 viewsГавхар Самадовна, 07:28
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 10:00:57
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

@jizchamber
71 viewsГавхар Самадовна, 07:00
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 08:05:55 Маска тақмаганлик учун жарима 1 миллион 350 минг сўм

Ўзбекистонга Омикрон штамми кириб келиши сабабли карантин назорати кучайтирилади, амал қилмаганларга қонуний чора кўрилади.

Тарқатиб юборинглар.

@jizchamber
97 viewsГавхар Самадовна, 05:05
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 08:05:37
#Диққат

Вакцина олмаган ходимлар ишга киритилмайди, талабаларни таътил давомида тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қатъий чора кўрилади.

@jizchamber
61 viewsГавхар Самадовна, 05:05
Відкрити / Коментувати
2022-01-10 08:05:11
Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.
@jizchamber
57 viewsГавхар Самадовна, 05:05
Відкрити / Коментувати