Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 11

2022-06-06 14:30:30
ҚОЛИПЛИ НОН МАҲСУЛОТЛАРИ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ПАЛАТА ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳар "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" раҳбари Н.Исомиддинова билан биргаликда Жиззах шаҳар Заргарлик МФЙ даги қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганмоқда.

Ўрганишлар давомида "KELAJAKKA SHAXDAM QADAM" МЧЖ раҳбари ҳозирги кунда ун маҳсулотини бозордан сотиб олиб, битта қолипли нонни 2500 сўмдан сотаётганлигини маълум қилди.

МЧЖ раҳбари ушбу мавзуда ўз таклифларини айтиб, келажакда ун маҳсулотини биржа орқали сотиб олишда Палатадан амалий ёрдам сўради.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси ахборот хизмати
47 views11:30
Відкрити / Коментувати
2022-06-06 13:23:41
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Каналга уланиш
https://t.me/jizchamber
34 views10:23
Відкрити / Коментувати
2022-06-06 13:13:51
#Биласизми

Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

Каналга уланиш
https://t.me/jizchamber
39 views10:13
Відкрити / Коментувати
2022-06-06 10:56:56
#ССП_янгиликлари
#Зафаробод_тумани

ФЕРМЕРЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 6 июн куни Зафаробод тумани "Жиззах кентех кластери" мажлислар залида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси хузуридаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К корхонаси бошлиғи Нарзулла Қушбаков хамда туман "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" ходимлари томонидан туманларида ғаллачилик фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Н.Қўшбаков фермерларга бошқарманинг ҳар бир туман, шаҳар бўлинмаларида савдо майдончалари ташкил етилганлиги, брокерлик хизматлари йўлга қўйилганлиги шунингдек, Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоларида қатнашиш тартиби ва етиштирилган маҳсулотларни товар-хом ашё биржаси орқали сотишнинг афзалликлари ва қулайликлари тўғрисида тушунчалар берди.
Фермер хўжаликлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва масала юзасидан ўз таклифларини билдиришди.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
72 views07:56
Відкрити / Коментувати
2022-06-06 07:18:10
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Махсус репортаж | Ўзбек корхоналарини хорижий компанияларнинг ишлаб чиқариш занжирига қўшиш чора-тадбирлари
47 views04:18
Відкрити / Коментувати
2022-06-06 07:12:45
Бугун 6 июнь, душанба.

1850 — Леви Страусс илк бор мовийранг жинси яратади;

1882 — америкалик Генри Сили электрлашган дазмол учун патент олади;

2012 — Венера сайёраси Қуёш диски бўйлаб ўтиши кузатилган.

Ушбу санада туғилганлар: кристалл детекторлар орқали илк антенна ярата олган Карл Браун (1850), манбашунос, арабшунос олим Павел Булгаков (1927), рус драмматурги, шоир Александр Пушкин (1799).

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
50 views04:12
Відкрити / Коментувати
2022-06-04 07:18:39
Бугун 4 июнь, шанба.

1800 — Вашингтонда "Оқ уй" қуриб битказилади ва унга илк бор президент Жон Адамс хотини билан кўчиб ўтади;

1856 — дунёга машҳур "Третьяков галереяси"га асос солинади;

1925 — "Крайслер" автомобиль ишлаб чиқариш компанияси ишга тушади;

1983 — БМТ томонидан "Халқаро тажовузга учраган болалар" куни, деб эълон қилинади.

Ушбу санада туғилганлар: француз иқтисодчиси, физиократлар асосчиси Франчоз Кесней (1694), уч марта "Оскар" мукофоти совриндори, америкалик актриса Анжелина Жоли (1975)

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
29 views04:18
Відкрити / Коментувати
2022-06-03 16:02:09
ЗОМИН ТУМАНИДА ПАЛАТА ТОМОНИДАН ФЕРМЕРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
30 views13:02
Відкрити / Коментувати
2022-06-03 15:55:08 #ССП_янгиликлари

Корея Республикасига маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича вебинар ташкил этилди

2022 йил 3 июнь Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Кореяда фаолият юритаётган ҳамда ушбу хорижий давлатда савдо уйи фаолиятини йўлга қўйган мутахассис Ш.Каримова билан ҳамкорликда “Республикамиздан маҳсулотларни Корея Республикасига экспорт қилиш” мавзусида вебинар ташкил этилди.

Вебинарда озиқ-овқат, мева-сабзавот, полиз экинлари, саноат маҳсулотлари, тайёр кийим кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 60 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар шунингдек, 30 нафар ишбилармон аёллар иштирок этдилар.

Онлайн тадбирни Палата масъул ходими Ғ.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, ушбу хорижий бозорнинг республикамиз экспорти учун аҳамияти, экспортбоп маҳсулотлар диверсификациясини кенгайтириш тўғрисида қайд этиб ўтди.

Шу билан бирга Ш.Каримова вебинар қатнашчиларининг Корея Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, болалар кийимлари, саноат маҳсулотлари, гигиеник воситалар ва бошқа маҳсулотлар учун тартиб-қоидалар, маҳсулотнинг экспортга тайёрлигини баҳолаш мезонлари, бозорда харидор топиш билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Тадбир сўнгида маҳсулотларни Ўзбекистондан Кореяга экспорт қилишда ҳар бир тармоқ йўналишлари кесимида шу каби вебинарларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.
28 views12:55
Відкрити / Коментувати
2022-06-03 15:07:50
#ССП_янгиликлари
#Арнасой_тумани

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА БИРЖА САВДОСИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ борасида палата томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан бугун Арнасой туманининг 5-сонли мактабида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси хузуридаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К корхонаси бошлиғи Нарзулла Қушбаков, ТКМнинг шаҳар ва туман бўлинмаларини мувофиқлаштириш сектори мудири Юсуф Хусанов хамда туман "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" ходимлари томонидан Арнасой ва Мирзачўл туманларида фаолият олиб бораётган фермерлар билан "Очиқ мулоқот" ўтказилди.

Учрашувда иштирок этган 150 дан ортиқ фермерларга Н.Қўшбаков томонидан палатанинг туман, шаҳар бўлинмаларида биржа майдончалари ташкил этилиб, брокерлик хизмати йўлга қўйилганлиги ва барча турдаги махсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилишда тадбиркорларни қўллаб- қўватлаш тўғрисида тушунчалар берилди.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
105 views12:07
Відкрити / Коментувати