Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 4

2022-06-17 09:50:11
Бугун 17 июнь, Жума.

1579 йил - инглиз навигатори Френсис Дрейк дунёни айланиб чиқиш пайтида Сан-Франсиско ҳудудига қўнди ва бу қирғоқни инглизлар мулки деб еълон қилди.

1885 йил - француз халқининг Aмерика Қўшма Штатларига совғаси - Озодлик ҳайкали - Франциянинг "Исере" пароходи бортида Ньюёркка етиб келди.

1939 йил - Францияда охирги марта гилётин билан оммавий қатл бўлди.

Ушбу санада туғилганлар: Янги давр уйғур адабиёти асосчиси Зуннун Қодирий (1912), Рангтасвир устаси ва халқ рассоми Жавлон Умарбеков Юсупович (1946)

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
22 viewsedited  06:50
Відкрити / Коментувати
2022-06-16 15:35:03
#ССП_янгиликлари

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

Батафсил сайтимизда jz.chamber.uz

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
51 views12:35
Відкрити / Коментувати
2022-06-16 10:34:08
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
44 views07:34
Відкрити / Коментувати
2022-06-16 07:25:10
Ахборот 24 | Жиззахда қозоғистонлик тадбиркорлар делегацияси ташрифи доирасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
75 views04:25
Відкрити / Коментувати
2022-06-16 07:24:11
Бугун 16 июнь, пайшанба.

1903 — Генри Форднинг "The Ford Motor" компаниясига асос солинди;

1903 — "Pepsi-Cola" савдо белгиси рўйхатдан ўтказилди;

1963 — биринчи маротаба аёл космонавт (Валентина Терешкова) космосга парвоз қилди.

Ушбу санада туғилганлар: ҳинд актёри Митхун Чакроборти (1950), америкалик қўшиқчи Тупак Шакур (1971)

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
48 viewsedited  04:24
Відкрити / Коментувати
2022-06-15 14:04:40
Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир Президент Фармони қабул қилинди

Президентимизнинг жорий йил 31 майда «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Мазкур, фармонга кўра, 22 та турдаги импорт қилинадиган истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) божхона божларидан озод этилади.

Бундан ташқари, озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади. Шу билан бирга, давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча тўхтатилади.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
98 views11:04
Відкрити / Коментувати
2022-06-15 13:51:13
Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:
- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.
31 views10:51
Відкрити / Коментувати
2022-06-15 13:41:30
Йиғилишда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникуман иборат тизим самарали ишлатилмаётгани қайд этилди. Улар мавжуд қувватларининг атиги 40-50 фоизидан фойдаланмоқда.

Энергетика, Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал вазирликларига берилган коллежлар 20 фоиз, Қурилиш, Транспорт вазирликлари коллежлари 10 фоиз қувватда ишлаяпти.

Жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган.

Энг муҳими – коллеж ва техникумлардаги касблар иш берувчилар талабига мос эмас. Оқибатда улар ишга олган ёшларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда.

Ўқув дастурлари замон талабларидан анча орқада, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди.

Бу муаммолар ечими билан шуғулланадиган мутасадди вазирликлар тизимли ишламаётгани танқид қилинди.

Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
28 views10:41
Відкрити / Коментувати
2022-06-15 12:28:48
Президент раислигида йиғилиш бошланди.

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни қамраб олиши таъкидланди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
35 views09:28
Відкрити / Коментувати
2022-06-15 08:09:39 #Эълон

Тадбиркорлар диққатига!!!

Францияга текстиль маҳсулотларини машҳур бренд компанияларига етказиб бериш мақсадида 2022 йил 15 июнь куни соат 17:00да “Forweavers” компанияси ва “Cotton-Silk” компанияси вакили билан видеоалоқа орқали учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Учрашувда маҳаллий текстиль маҳсулотларини хориждаги машҳур брендларга етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ушбу онлайн мулоқотда қуйидаги сертификатларга эга бўлган корхоналар иштирок этишлари мумкин: “OEKO Tex”, “GOTS”, “ISO 14001”, “BSCI” ва “SEDEX”.

Учрашувда иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари Палатанинг масъул ходими Усманов Шахзодга +99899 101-11-12 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.
20 views05:09
Відкрити / Коментувати