Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 8

2022-06-10 12:46:32
Муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши учун бирон-бир идорага боришга мажбур бўлмайди. Барча ҳужжатлар ускуна харид қилинадиган жойнинг ўзида ҳал бўлади.

Бунинг учун:

- жамғарма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳудудлардаги сотувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини тузади;

- ишлаб чиқарувчиларнинг аҳоли ва тадбиркорларга ускуналарни бўлиб-бўлиб тўлашга бериш харажатлари жамғарма томонидан қоплаб берилади;

- жамғармага 100 млрд сўм ажратилади, ишлатишига қараб йил якунига қадар яна 100 млрд сўм берилади;

- жамғарманинг электрон портали ишга туширилиб, барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Мутасаддиларга тизимни 1 сентябрдан амалиётга жорий қилиш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олдига жорий йилда “дафтарлар”га кирган камида 5 мингта оилани, келгуси йилда яна 10 мингтасини сув иситиш қурилмаси билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
33 views09:46
Відкрити / Коментувати
2022-06-10 12:30:59
Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказаяпман? “Инсон қадрини улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур.

Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади.

Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин.

Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушунаяптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.

Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
31 views09:30
Відкрити / Коментувати
2022-06-10 09:08:42
#ССП_янгиликлари
LIVE

Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси кичик мажлислар залида "Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини йўлга қўйиш ва янада такомиллаштириш" бўйича Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонқулов ва Биржа бошқарма бошлиғи Р.Алиқулов хамда палата қошидаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашув иштирокчиларига Р.Алиқулов томонидан Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоларида қатнашиш тартиби ва етиштирилган маҳсулотларни товар-хом ашё биржаси орқали сотишнинг афзалликлари ва қулайликлари, биржа савдоларида товар деривативалари, фьючерс шартномаларини жорий этилиши ўзгарувчанлигидан ҳимояланиш (хеджерлаш), бозорда талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш, иқтисодиётга бўш маблағлар ва хорижий инвесторларни жалб қилиш тўғрисида батафсил тушунчалар берилмоқда.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
135 views06:08
Відкрити / Коментувати
2022-06-09 15:56:25
#ССП_янгиликлари
LIVE

Айни дақиқаларда Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида тўқимачилик, ипакни кайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть газ саноати соҳалари корхоналари иштирокида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ярмаркада Жиззах вилоятидан 3 нафар махсулоти билан, 92 нафар махсулотсиз корхоналар иштирок этишмоқда.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
32 views12:56
Відкрити / Коментувати
2022-06-09 15:42:33 ​​#ССП_янгиликлари

“Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича виртуал қабулхонаси”га 2022-йилнинг май ойи давомида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига 2022-йилнинг май ойи давомида умумий ҳисобда 2 703 та қўнғироқ келиб тушган бўлиб, шундан тадбиркорлик фаолиятининг турли масалаларига доир 539 та мурожаат рўйхатга олинган. Мазкур мурожаатлардан, 383 та мурожаат иш вақтида келиб тушган бўлса, 156 та мурожаат иш вақтидан ташқари қолдирилган.

Тадбиркорлик субъектларининг қолдирган мурожаатларидан ташқари турли йўналишларда маслаҳат ёки қолдирган мурожаатларининг ижро ҳолатини сўраб, шу билан биргаликда ижтимоий, иқтисодий, шахсий саволлари билан қўнғироқ қилган мурожаатчилар ҳам мавжуд бўлиб умумий ҳисобда бу тартибдаги қўнғироқлар сони май ойида 2 164 тани ташкил қилади. Мазкур 2 164 та қўнғироқларнинг 1 341 таси иш вақтида қабул қилинган бўлса 823 таси иш вақтидан ташқари келиб тушган.

Батафсил сайтимизда.
27 views12:42
Відкрити / Коментувати
2022-06-09 15:42:09 ​​#ССП_янгиликлари

“Chamber Business Solutions” унитар корхонаси томонидан 2022-йил май ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

2022-йил май ойи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари 2758 та қўнғироқ қабул қилинган.

Савдо-саноат палатасига қўнғироқ қилган мурожаатчилар тўғрисида маълумот билан сайтимизда танишинг.
28 views12:42
Відкрити / Коментувати
2022-06-09 14:12:24 ​​#Новости_ТПП

Встреча Председателя ТПП с Чрезвычайным и Полномочным Послом Турецкой Республики

9 июня текущего года в Торгово-промышленной палате Узбекистана прошла встреча Председателя ТПП Узбекистана Д.Вахабова с Чрезвычайным и Полномочным Послом Турецкой Республики в Республике Узбекистан О.Бекар. В ходе беседы стороны отметили, что торгово-экономическое и инвестиционное сотрудничество является важным составляющим двусторонних отношений между Узбекистаном и Турцией.

На мероприятии Председатель ТПП Д.Вахабов акцентировал внимание на то, что на сегодняшний день создаются дополнительные возможности для развития взаимовыгодных и долгосрочных отношений между представителями бизнеса Узбекистана и Турции.

Посол Турецкой Республики также акцентировал внимание на партнерство между Узбекистаном и Турцией, многовековые братские связи между народами и растущее сотрудничество в различных сферах. В ходе переговоров были обсуждены вопросы развития и расширения двустороннего торгово-экономического и инвестиционного сотрудничества в текущем году.

В свою очередь турецкой стороной были высоко оценены темпы социально-экономического развития Узбекистана за последние годы и активность страны в расширении торгово-экономических отношений с зарубежными странами.
35 views11:12
Відкрити / Коментувати
2022-06-09 07:05:48
Бугун 9 июнь, пайшанба.

Халқаро дўстлар куни;

Халқаро архивлар куни;

1887 — Қозоғистоннинг Oлмаoта шаҳри тарихида энг кучли зилзила рўй берган;

Ушбу санада туғилганлар: электрон гитара иxтирочиси Лес Паул (1915), машҳур АҚШ актёри Жонни Деп (1963), Олтин глобус соҳибаси Натали Портман (1981).

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
34 views04:05
Відкрити / Коментувати
2022-06-08 16:20:01
#ССП_янгиликлари

БУГУНГИ КУН МАВЗУСИ

Жорий йилнинг 8 июн куни Жиззах шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари Худойбердиев Олим ва Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси тасарруфидаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К Жиззах шаҳар бўлинма раҳбари Н.Исамиддинова билан биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган "Марказий деҳқон бозори"даги озиқ-овқат махсулотларининг нарх навоси ўрганилди.

Ўрганиш давомида озиқ-овқат махсулотларини сотувчи тадбиркорларнинг муаммолари, таклифлари тингланди ва Н.Исамиддинова томонидан махсулотларни (Ун,Ёғ,Шакар) биржа савдосида қатнашиб сотиб олиш хамда палата хизматлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
113 views13:20
Відкрити / Коментувати
2022-06-08 15:38:48
Ўзбекистондаги илк мебел экспорт марказининг очилиши

Жорий йилнинг 7-июн куни "Буюк" мебел экспорт марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Aзиз Войитов, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Aзимов ва Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов қатнашди.

Марказнинг мақсади Ўзбекистон мебел экспортёрларини бир жойга жамлаш, ташқи бозорни қамраб олиш ва аҳоли учун қулайлик яратишдан иборат.

Маълумот учун, 2022-йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 1,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган мебел маҳсулотларини экспорт қилган. Мебел маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 млн. AҚШ долларига ошган.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
5 views12:38
Відкрити / Коментувати