Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 6

2022-06-14 07:34:57
#репортаж

«Made in Uzbekistan»: мебель, интерьер, дизайн кўргазмаснинг очилиш маросими
23 views04:34
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 07:34:20
Бугун 14 июнь, сешанба. Йил якунига 200 кун қолди.

Халқаро блогерлар куни;

Бутунжаҳон донорлар куни;

1859 — Чеченистон Россия империясига қўшилди;

1938 — Бенжамин Грушкин хлорофиллни кашф қилди ва патент олди.

Ушбу санада туғилганлар: исми билан касаллик номланган Алоис Альцгеймер (1864), озодлик ҳаракати фаоли Эрнесто Че Гевара (1928), АҚШ президенти Дональд Трамп (1946).

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
26 views04:34
Відкрити / Коментувати
2022-06-13 16:02:12
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига:

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлари билан бирга мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш;

- йил якунигача 249 та мева-сабзавот кластерлари билан ишлаб, халқаро бозорларга экспорт қиладиган корхоналар сонини 400 тагача ошириш топширилди.

Йил якунигача 13 та ҳудудий агрокимё лабораторияни жиҳозлашга 10 миллион доллар йўналтирилади.

Ветеринария қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар сонини 1,5 бараварга ошириб, 700 тага етказиш топширилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига вилоят марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Божхона қўмитасига 1 октябргача экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” орқали юритишни йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
27 views13:02
Відкрити / Коментувати
2022-06-13 16:01:59
Вилоят ҳокимларига ҳам ўз ҳудудида экспортчилар сонини ошириш ва янги лабораториялар очиш бўйича дастур қабул қилиш топширилди.

Инвестиция вазирлигига:

- халқаро сертификация талабларининг ичига кириб, қайси лабораторияни модернизациялаш ва қайси стандартни ўзгартириш каби масалаларни ҳал қилиш;

- йил якунигача текстиль, электротехника, агро ва озиқ-овқат саноати бўйича 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, камида 100 тадан экспортчиларни Европа бозорига олиб чиқиш топширилди.

Техник тартибга солиш агентлиги йил якунига қадар халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 минг 200 тага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу корхоналарда Европанинг 1,5 мингта стандартлари жорий этилади. Бу орқали, ҳар бир корхона халқаро лаборатория хулосалари учун 1 миллиард сўм иқтисод қилиб, экспортга кетадиган вақти 3 ҳафтагача қисқаради.

Бундан ташқари, агентликка 121 та лаборатория хулосаларини халқаро стандартларга мослаштириб, камида 100 та давлатда тан олинишини таъминлаш топширилди.
21 views13:01
Відкрити / Коментувати
2022-06-13 16:01:40
Йиғилишда қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил турдаги таҳлил қилинадиган лаборатория талаб этилиши, лекин бирорта ҳам бундай лаборатория йўқлиги, тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб кириш учун зарур бўлган 61 та лаборатория таҳлилининг 16 таси бизда йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

Энг муҳими, тадбиркор бу муаммолардан маҳсулотини Европага олиб боргандан кейин хабар топаяпти. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тадбиркорлар билан ишлаш, ўқитиш, мулоқотни йўлга қўймагани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан ушбу идоралар раҳбарлари олдига 20 мингта ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан ишлаб, йил якунига қадар Европага экспорт қилувчи корхоналар сонини 2 мингтага кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Уларга бир ой муддатда қайси стандартни жорий қилиш, қайси лабораторияни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
19 views13:01
Відкрити / Коментувати
2022-06-13 16:01:28
Президент ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Тараққиёт стратегиямизда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз. Бунга ҳамма заминни яратиб бердик.

Ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.

Лекин, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайди”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб, тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилди. Булар, жумладан:

- стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;

- стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;

- ҳудудларда 150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.
23 views13:01
Відкрити / Коментувати
2022-06-13 10:58:01
Диққат!!!

Бугун 13 июн соат 16:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси раҳбарлигида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компаниялар билан давра суҳбати ташкил этилади (онлайн, zoom платформаси орқали).

Мазкур давра сухбатида ССП ташаббуси билан тадбиркорларнинг махсулотларини реклама қилиш ва сотиш, шу жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари ва потенциал ҳаридорлар иштирокида республика ҳудудларида ярмаркалар ташкил этиш масаласи кўрилади.

Шу муносабат билан, соҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлар билан ҳудудий бошқарма масъули биргаликда мазкур давра суҳбатида иштирок этиши сўралади.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
146 viewsedited  07:58
Відкрити / Коментувати
2022-06-13 07:18:55
#репортаж

Апрель ойидаги музокаралар натижаси: Испаниянинг INDITEX компанияси Ўзбекистон тадбиркорларининг салоҳиятини ўрганмоқда

Бу ҳақида батафсил сайтимизда танишинг.
28 views04:18
Відкрити / Коментувати
2022-06-13 07:05:58
Бугун 13 июнь, душанба.

Халқаро тикув машинаси куни;

1373 — Англия ва Португалия бугунги кунгача амал қилинаётган тарихий келишувни имзолашди;

1825 — америкалик механик Уолтер Хант тўғноғични кашф этиб, патентлайди;

2000 — Шимолий ва Жанубий Корея давлатлари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу санада туғилганлар: БМТнинг 8-бош котиби Пан Ги Мун (1944), америкалик актёр Тим Аллен (1953), шоира ва журналист Мунаввара Усмонова (1965).

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
37 views04:05
Відкрити / Коментувати
2022-06-11 16:16:11 #Объявление

Вниманию предпринимателей

Торгово-промышленная палата приглашает компании, занятые в сфере производства установок возобновляемых источников энергии, на круглый стол 13 июня 2022 года в 16:00. 

Целью мероприятия является обсуждение вопросов увеличения продаж установок возобновляемых источников энергии в регионах республики.   

На мероприятии будет озвучена инициатива ТПП по оказанию содействия в рекламе, продвижении и реализации Вашей продукции, в том числе путем организации ярмарок в регионах республики с участием местных органов власти, коммерческих банков и потенциальных покупателей (население и компании). 

В случае Вашей заинтересованности, просим подтвердить своё участие и прислать контактные данные участника, заполнив форму, ответственному лицу от ТПП (Аскар Мирашилов +998977187679).
27 views13:16
Відкрити / Коментувати