Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 5

2022-06-15 07:17:18
#Эълон

Самарқандда Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг Биринчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 17 июнь куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “SOF EXPO SAMARKAND” кўргазмалар мажмуасида илк бора “Avicenna Heritage” деб номланган Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг Биринчи халқаро кўргазмаси ўтказилади.

Барчангизни таклиф этамиз.
Мурожаат учун: 88-521-33-11

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
29 viewsedited  04:17
Відкрити / Коментувати
2022-06-15 07:16:50
Бугун 15 июнь, чоршанба.

Бутунжаҳон шамол куни;

1954 — УЕФА ташкил топди;

2001 — Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон раҳбарлари имзоси билан) тузилди.

Ушбу санада туғилганлар: Ўзбекистон халқ артисти Жалолиддин Охунов (1932), Хитой коммунистик партияси Бош котиби Си Цзинпинь (1953), Ўзбекистон халқ ҳофизи Бекназар Дўстмуродов (1957).

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
24 views04:16
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 15:11:37 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Узумчилик учун субсидия беришнинг яна бир тури белгиланди

Ҳукумат қарори (327-сон, 10.06.2022 й.) билан Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга асосан, субсидия:

хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга – Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

саноатбоп токзорларни барпо этган талабгорга – Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Субсидия барпо қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг фақат бир маротаба, бир дона шпалер учун 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун ажратилади.

Талабгор субсидия олиш учун шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.

Ўрганиш натижаси юзасидан 1 кунда ижобий ёки салбий хулоса берилади.

Тегишли Агентликлар туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда 5 йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали ёзиб олиниб, 2 кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.

Хабар ўз тасдиғини топган тақдирда тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади. Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг 5 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланган Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисми (ҳар бир виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори) қоплаб берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/jizchamber
33 views12:11
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 15:06:24 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кичик тадбиркорларга молиявий ёрдамлар кўрсатилади

“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–150-сон, 09.06.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 июлдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлaр лойиҳаларига банкларнинг 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитларига кафиллик:

кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

2025 йил 1 январгача олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни
ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига, бундан ташқари, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик банкларнинг фақат миллий валютадаги кредит ва лизинглари учун берилади.

Молиявий ёрдамлар битта тадбиркорнинг фақат битта лойиҳасига татбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади.

Каналга уланиш
@jizchamber
22 views12:06
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 12:06:00
#кўргазма

«Made in Uzbekistan»: мебель, интерьер, дизайн кўргазмаснинг 2 куни давом этмокда.

Тошкент шахридаги "УЗЭКСПОМАРКАЗ"ида "«Made in Uzbekistan»: мебель, интерьер, дизайн кўргазмаснинг 2 кунида Инвестиция ва ташки савдо вазири биринчи уринбосари А.Воитов ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Д. Вахобов ташриф буюриб, ишлаб чикарилган махсулотларини бирма бир кўздан кечирдилар.
30 views09:06
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 12:05:51 #SSP_yangiliklari

O’zbekiston Savdo-sanoat palatasi va BMTTDning "Biznesni uyg’unlashgan holda qo'llab-quvvatlash" tashabbusi doirasida Qashqadaryo viloyati tadbirkorlariga texnik qurilmalar topshirildi

COVID-19 pandemiyasining salbiy oqibatlarini yumshatish maqsadida O'zbekiston Savdo-sanoat palatasi va BMTTD tomonidan kichik biznes sub'ektlariga raqobatbardosh bo'lishga yordam berish, samaradorlikni oshirish va ularning o'sishiga ko'maklashish orqali biznes ko'nikmalarini o'rgatish, maslahat yordami va texnik qurilmalari ko'rinishida texnik yordam ko'rsatishni ichiga qamrab olgan "Biznesni integratsiyalashgan holda qo'llab-quvvatlash" dasturi ishga tushirildi.

Joriy yilning 13 iyun kuni Qarshi shahrida Qashqadaryo viloyati tadbirkorlariga texnik qurilmalarning birinchi qismini topshirish marosimi bo’lib o’tdi. Tadbirda Savdo-sanoat palatasi bo’limi boshlig’i B. Xolboyev, Savdo-sanoat palatasi hududiy boshqarmasi boshlig’i U.Jo’rayev, BMTTD “O’zbekistonda yoshlar bandligiga ko’makashish” loyihasi component menejeri U.Rakhimdjanov, hamkor tashkilotlar vakillari hamda qurilma oluvchi tadbirkorlar ishtirok etishdi.

Tadbirkorlarga beg’araz yordam sifatida umumiy qiymati 459 mln so’mga teng 16 dona qurilmalar topshirildi. Ushbu tadbirkorlik tashabbuslarini amalga oshirish natijasida Qashqadaryo viloyatida jami 33 ta yangi ish o'rinlari yaratildi (ulardan 15 tasi ayollar) va 87 nafar yoshlarga (ulardan 65 tasi ayollar) zamonaviy kasb-hunarlarni o'rganishi hamda tadbirkorlik qobiliyatlarini rivojlantirish imkoniyati yaratiladi.
32 views09:05
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 09:57:15
ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
123 views06:57
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 09:51:33
#ЗарбдорТуман

ФЕРМЕРЛАР БИЛАН БИРЖА ОРҚАЛИ САВДО КЕЛИШУВЛАРИ ТУЗИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 12 июн куни Зарбдор туман ТКМ ходимлари томонидан "Зарбдор Элеватор" корхонаси, "Юксалиш" ҳамда "Шарқ Юлдузи" СИУларида ғаллачилик фермерлари билан суҳбат ўтказилди.

Сухбат давомида "Юксалиш" СИУда 27 та фермер хўжаликлари бўлиб, фермер хўжаликларининг умумий майдони 833 гектардан иборат ва ушбу фермер хўжаликлари майдонидан ўртача кутилаётган хирмон 2117 тоннани ташкил этиши маълум бўлди.

Шуниндек, фермерларга биржа ва унинг афзалликлари тушунтирилди ва суҳбат якунида "Юксалиш тулпори", "Aгрос Фармс" ва бошқа фермер хўжаликлари 1 июлдан туманда ташкил қилинган биржа орқали ғалла сотишга келишилди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
48 views06:51
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 07:40:14 #ССП_янгиликлари

Тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили

Давлат раҳбари раислигида 2022 йил 31 март куни “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили қилинди.

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишда ноқонуний аралашувлар шунингдек, юзага келаётган тизимли муаммоларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2022 йил апрель-май ойлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровномалар ўтказилди.

Сўровнома натижалари таҳлилига кўра иштирокчиларнинг 581 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 14 фоизи корхонасининг ташкилий-хуқуқий шакли бўйича изоҳ қолдирган бўлса 659 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 16 фоизи фаолият юрит фаолият юритадиган ҳудуди тўғрисидаги саволга жавоб берган.

Сўровнома натижалари билан батафсил сайтимизда танишинг.
27 views04:40
Відкрити / Коментувати
2022-06-14 07:34:57
#репортаж

Выставка «Made in Uzbekistan»: мебель, интерьер и дизайн
22 views04:34
Відкрити / Коментувати