Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 60

2022-01-06 13:52:14 #Тезкор

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

@jizchamber
53 viewsГавхар Самадовна, 10:52
Відкрити / Коментувати
2022-01-06 12:53:56
#Қарор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори мазмун моҳияти ҳақида қисқача

@jizchamber
92 viewsГавхар Самадовна, 09:53
Відкрити / Коментувати
2022-01-02 21:26:51
#Биласизми

“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорликни бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда компенсация қилинади.

@jizchamber
62 viewsГавхар Самадовна, 18:26
Відкрити / Коментувати
2022-01-02 19:46:18
#Биласизми

Маҳалла ишида фаол иштирок этган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул берилади.

@jizchamber
550 viewsГавхар Самадовна, 16:46
Відкрити / Коментувати
2022-01-01 10:00:19
2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.

Давлат раҳбари янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилганини таъкидлади.

@jizchamber
39 viewsГавхар Самадовна, 07:00
Відкрити / Коментувати
2021-12-29 19:41:55
#Янги_йил #Новый_год #New_Year

#Табрик #Поздравление #Congratulation

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
45 viewsГавхар Самадовна, 16:41
Відкрити / Коментувати
2021-12-29 19:30:52
#2022_йил_1_январдан

Қонунчиликка кўра:

● чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.

Бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно;

● сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

@jizchamber
48 viewsГавхар Самадовна, 16:30
Відкрити / Коментувати
2021-12-29 19:29:08
#Биласизми

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 350 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

@jizchamber
46 viewsГавхар Самадовна, 16:29
Відкрити / Коментувати
2021-12-28 15:23:01
#ўқув_машғулотининг_сўнги_куни

Жорий йилниг 28- декабр куни Арнасой ва Зомин туманларида Жиззах вилоят Савдо-саноат палатаси ходимлари томонидан хоким ёрдамчиларига ўтиладиган ўқув семинари якунига етди. Семинар давомида палатани барча хизматлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Дарс якунида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Акрам Рахмонқулов ва ходимлари томонидан ташкил этилган дарс таъсуротларидан келиб чиқиб, хоким ёрдамчилари ва республикадан бириктирилган вакиллари томонидан миннатдорчилик билдирилди. Келгусида Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази билан хамкорлик ишлари белгилаб олинди.

Биздан узоқлашманг
t.me/jizchamber
25 viewsГавхар Самадовна, 12:23
Відкрити / Коментувати
2021-12-28 07:43:40 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим 80 фоизга камайтирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (774-сон, 27.12.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади (илгари 20 иш куни эди).

Васийлик ва ҳомийлик қилишга тўсқинлик қилувчи жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди (илгари қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинганларнинг барчасига чеклов мавжуд эди).

Эндиликда тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан 5 иш кунида қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилинса давлат божи тўланмайди.

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилган).

Lotin alifbosida o‘qing

@jizchamber
43 viewsГавхар Самадовна, 04:43
Відкрити / Коментувати