Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення 59

2022-01-10 08:03:20
#Биласизми

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган қуйидаги хўжаликларга етиштирган маҳсулотларига давлат бюджетидан субсидия ажратилади:

● паррандачилик хўжаликларига – етиштирган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ва парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўм;

● чорвачилик хўжаликларига
– етиштирган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;

● балиқчилик хўжаликларига
– интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида.

Субсидия олиш учун
аризалар етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олдин my.vetgov.uz сайти орқали ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакилига юборилади.

@jizchamber
65 viewsГавхар Самадовна, 05:03
Відкрити / Коментувати
2022-01-08 13:44:56
Jizzax shahridagi Mustaqillik maydonida “Xalq va armiya – bir tanu bir jon!” shiori ostida yoshlar harbiy vatanparvarlik festivali oʼtkazildi

Bugun erta tongdan Jizzax shahrida viloyat yoshlarini bir joyga jamlagan festival yugurish marafoni hamda velomarafon bilan start oldi.

Festival doirasida tashkil etilgan harbiy texnikalar,qurol aslahalar ko’rgazmalari yoshlarimizning Vatanga bo’lgan mehrini yanada yuksaltirishga undadi!

Telegram sahifamiz @jizchamber
41 viewsГавхар Самадовна, 10:44
Відкрити / Коментувати
2022-01-08 13:38:52
Тухум экспорти вақтинча чекланди

Ўзбекистонда тухум экспорти учун вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида республика бўйича тухум нархи 19,6 фоизга, айрим ҳудудларда эса 20-22 фоизгача қимматлашди. Йилнинг қиш мавсумида ушбу маҳсулот нархига қўшимча босим юзага кела бошлайди.

Глобал пандемиянинг давом этаётганлигини, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг аҳолининг харид қобилиятига таъсирининг юқорилиги, шунингдек ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда тухум экспортига нисбатан киритилган чеклов вақтинчалик чора бўлиб ҳисобланади.

Бирга бўлинг @jizchamber
43 viewsГавхар Самадовна, 10:38
Відкрити / Коментувати
2022-01-08 12:54:05
Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан jamoatchilik.uz платформаси орқали танишиш мумкин.

Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 2022 йилнинг 15 январига қадар давом этади.

Ҳар бир фикр муҳим!
_________

На общественное обсуждение вынесен проект Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022—2026 годы.

С проектом документа можете ознакомиться на платформе jamoatchilik.uz.

На платформе у каждого есть возможность высказать идеи, предложения, оставить комментарии. Для этого не требуется регистрации или верификации. Обсуждение продлится до 15 января 2022 года.

Важно мнение каждого!

@jizchamber
49 viewsГавхар Самадовна, 09:54
Відкрити / Коментувати
2022-01-07 10:46:10 https://t.me/dorivoruz
56 viewsГавхар Самадовна, 07:46
Відкрити / Коментувати
2022-01-07 10:46:01 https://t.me/dorivor_savdo
56 viewsГавхар Самадовна, 07:46
Відкрити / Коментувати
2022-01-07 10:45:15
Ҳурматли тадбиркор!

Ушбу сўровнома доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчи, қайта ишловчи ҳамда улар асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантириш ва улар фаолиятига яқиндан ёрдам бериш мақсадида ўтказилмоқда.

Сўровномада қатнашганингиз учун олдиндан чуқур миннатдорчилик билдирамиз!

https://forms.gle/3u2wL6H5BWBEr5Wp7
51 viewsГавхар Самадовна, 07:45
Відкрити / Коментувати
2022-01-07 10:04:28
#Биласизми

Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Васийлик кенгаши раиси номига ариза;
тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);
асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.

Каналга уланиш
t.me/jizchamber
54 viewsГавхар Самадовна, 07:04
Відкрити / Коментувати
2022-01-06 21:03:48
#Биласизми

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог, психолог ва кутубхона ходимларига қуйидаги ишлар учун базавий тариф ставкаларига 40 фоизгача устама берилади:

тарбиявий жараён сифати ва самарадорлиги;
синфдан ташқари ишлар ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш;
таълим стандартларидаги билимлар ва кўникмаларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш даражаси;
ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса;
ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати.

Каналга уланиш
@jizchamber
7 viewsГавхар Самадовна, 18:03
Відкрити / Коментувати
2022-01-06 21:03:10 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (5-сон, 05.01.2022 й.) билан Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Маъмурий регламентга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар аризани ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирига бериши мумкин:

● ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келган ҳолда;
● давлат хизматлари марказларига келган ҳолда;
● Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали.

Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганида, камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни берилади, хатолар бартараф этилмаса сўровнома рад этилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун 3 иш кунида давлат божини тўлайди.

Ариза берувчи аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ҳамда қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиш куни ҳақида 1 иш кунида хабардор қилинади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
7 viewsГавхар Самадовна, 18:03
Відкрити / Коментувати